Юртбошимиз қадрига етайлик, дўстлар,
Йуқолиб бормоқда барча кам-кўстлар.
Халқнинг дардига қулоқ тутиб,
Ўзларини хатто баъзан унутиб.
Ҳаммамизни ҳар вақт уйларлар тинмай,
Чарчоқ нималигини хеч қачон билмай.
Аямайдилар бизда ўз эътиборларин,
Ечишга шайтурарлар муаммоларин.
Йулларимиз бўлмоқда текис ва равон,
Турмушимиз ҳам бўлди фаровон.
Яхшиланмоқда бизнинг ҳаёт тарзимиз,
Инобатга олинмоқда ҳар бир арзимиз.
Уларнинг бағрилари жудаям кенг,
Муносабатлари ҳаммага баробар тенг.
Бизнинг дардимизга бўлиб дармон,
Энди йуқдир қалбларда армон.
Эртанги кунга уйғониб ишонч,
Юзимизда акс этар фақат қувонч.
Барча миллатлар ҳаётдан хурсанд,
Teнг имкониятлардан бўлиб баҳраманд.
Тараққий этмоқда ҳар бир соҳа,
Обод бўлмоқда бирма-бир воҳа.
Янгича қараш, янги ғоялар,
Ўзгармоқда қонун-қоидалар.
Гўзал қалблардан меҳр яралган,
Зиёнинг нури доим таралган.
Отамиздек бизнинг бошимиз силаб,
Ҳамиша бизни юрарлар қўллаб.
Юртбошимизга деймиз мингдан-минг раҳмат,
Тинмасдан қиларлар фақат меҳнат.
Раво кўрарлар бизларга роҳат,
Бунинг ортида эса ётар машаққат.
Уларни ҳар куни дуо қилайлик,
Узоқ умр, соғлик тилайлик.
Қўлдан келганча берайлик ёрдам,
Қўллаб-қувватлайлик ҳамиша, ҳар дам.
Юксак эҳтиром ва чексиз ҳурмат билан
Пак Вероника Сергеевна
Комментариев нет:
Отправить комментарий