Ишлайсиз ҳеч билмай тиним,
Яхши яшасин деб менинг халқим.
Ошиб бормоқдадир кун сайин
Сизга бўлган чексиз ҳурматим.
Сиз биз учун энг азиз инсон,
Кўрсатгаймиз Сизга юксак эҳтиром.
Халқнинг дардига бўлиб Сиз малҳам,
Муаммоларни доим этасиз ҳал.
Сизга бегонадир асло манманлик,
Ярашиб туради доим камтарлик.
Қилмокдасиз бизга фақат яхшилик,
Қалбингиздан жой олган эзгулик.
Ҳеч кимдан аямай ёрдамингизни,
Қўллаб-қувватлайсиз ҳамиша, ҳар он.
Нурга тўлиб турар Сизнинг юзингиз,
Самимийдир Сизнинг таббасумингиз.
Доим аъло бўлсин кайфиятингиз,
Амалга ошсин доим ниятларингиз.
Сизга тиламоқдаман ҳамиша омад,
Асло тарк этмасин Сизни куч-қувват.
Умрингиз ҳамиша зиёда бўлсин,
Йўлингиз доим бўлсин чароғон.
Ҳар бир кунингиз мазмунли ўтсин,
Тилагим ҳамиша бўлинг бахтиёр.
Тан-жонингиз соғ бўлсин,
Умрингиз узоқ бўлсин,
Омон бўлсин бошингиз,
Юзга кирсин ёшингиз.
Муалифи: Пак Вероника
Комментариев нет:
Отправить комментарий